Табиат шифохонаси

Сиз ҳеч эътибор бериб кўрганмисиз табиатда ўсувчи турли неъматлар инсон аъзоларига ўхшаб кетади. Хотирамиз сусайса табиблар ёнғоқ ейишни тавсия этишади. Ичи тўла ёғ бўлган бу қуруқ меванинг тузилиши бош мия шаклига ўхшайди.

Унинг таркибида ўрнини алмаштириб бўлмайдиган табиий ёғ кислоталари мавжуд. Айниқса, гўштқиймалагичда ўтказилган 100 гр. ёнғоқ, 100 гр. майиз,100 гр. серэт ва сифатли туршакни шунча миқдордаги табиий асал билан аралаштирилиб кун давомида 3 маҳал 3 ош қошиқдан истеъмол қилинса оғир даражадаги камқонликка учраган беморлар ҳам оёққа туриб кетади. Ушбу муолажа бир ой давомида амалга оширилади. Бемор муолажадан аввал гемоглобин миқдорини аниқлаши зарур. Бунинг учун у лабораторияга қон топширади.

Яна бир қизиқ маълумот. Қизил лавлаги, помидорнинг айрим навлари ва ўрикнинг шакли юрак тимсолини хаёлингизда жонлантиради. Ловия эса буйракларни эслатади. Помидор таркибидаги ликопин моддаси юракка ижобий таъсир этади. Одамгиёҳ (женьшен) ёки меҳригиёҳ шифобахш ҳисобланади. Унинг тузилиши одам организми шаклига ўхшайди. Бу ўсимликнинг аёл ва эркак кишига ўхшаш қиёфали илдизлари ҳам мавжуд. Қизил рангли барча маҳсулотлар қонни ва жигарни тозалайди. Сариқ тусли ва шафақ рангидаги мева-сабзавотлар эса бизга қуёш тимсоли бўлиб кўринади. Бу мевалар депрессия (тушкунлик)дан асрайди ва кайфиятни кўтаради. Қизил, қора ва оқ ловия, мош, нўхат, соя, ясмиқ, гречка гўшт ўрнини босувчи табиий оқсилга бойдир.

Айниқса, қизил ловия ва гречка таркибида темир моддаси кўп.Олма ва нокни ўртасидан кессангиз бир оз вақт ўтиб қорайиб қолади. Чунки, бу мевалар таркибида ҳам темир моддаси мавжуд.Соя кўринишидан мошга ўхшаш, аммо оч яшил тусли ҳамда ундан каттароқ ва ловиядан кичикроқ дуккакли маҳсулотдир. У асосан Япония, Корея, Хитой каби мамлакатларда кўпроқ етиштирилади. Ҳозирда Ўзбекистонда ҳам соя экилмоқда. Ушбу дуккакли маҳсулот таркибида эстероген, яъни аёллар гормонини эслатувчи табиий модда бор. Шу сабабли гени ўзгартирилмаган маҳсулот (ГЎМ бўлмаган соя) бўлса шифобахш ҳисобланади. Ундирилган соянинг оқиш тусдаги майсасидан тайёрланган салат ҳамда ундан тайёрланган тофу маҳсулотини истеъмол қилиш хотин-қизлар терисини ёшартиради, уларнинг репродуктив аъзоларига ижобий таъсир этади. Шунинг­дек, бедана тухуми таркибидаги Е витамини ҳам эркак ва аёллар репродкутив аъзолари фаолиятини яхшилайди. Уларнинг иммунитетини кўтаради ва ёшартиради. Собиқ Иттифоқ даврида ҳатто, Чернобиль атом станцияси портлаганидан сўнг кучли радиация нурланишига дучор бўлган бемор болаларга шифокорлар уч ой давомида хом бедана тухумини тавсия этишган. Бу жараённи улар қатъий назорат остига олишган. Натижада беморларнинг қон таҳлилида ижобий ўзгаришлар кузатилган. Япония мактабларида ўқувчилар таомномасига бедана тухуми киритилгани ҳам бежиз эмас.

Яна ўқинг:  Доривор дамламалар – ҳам ичимлик ўрнида, ҳам шифо

Мол ёки қўйнинг пиширил­ган миясига туз ва мурч сепиб, уни яхшилаб ийлаб есангиз миянгизни озиқлантиради. Чунки, жониворлар мия тўқимаси ҳам одамники каби липосомалардан ташкил топ­ган. Бу жонзотлар кўзи истеъмол қилинса инсон кўзи равшан тортади. Уларда ҳам липосомалар мавжуд.

Шунинг учун ҳар биримиз қандай луқма ейишимизга эътиборли бўлайлик. Сабаби одамзот учун ейишга яроқсиз турли жонзотлар ва махлуқларнинг нопок гўштини тановул этиш феъл-атворимизда ҳайвоний сифатларни ривожлантирса не ажаб!

Гулчеҳра ШИРИНОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: