“Тошбақа” котлети

Болажонлар учун мўлжалланган, иштаҳа очувчи таом!

Зарур масаллиқлар: 300 гр қийма, 5 дона болалар учун мўлжалланган сосиска, бутерброд учун мўлжалланган пишлоқ, таъбга кўра мурч ва туз.

Безак учун: салат барги, қора мурч доналари.

Тайёрланиши: сосискаларни узунлиги бўйича тенг яримга ажратиб оламиз. Иккига ажралган сосискаларни ўртасидан кесиб, тўрт бўлакка бўламиз. Унинг учларини пичоқ ёрдамида бироз кесиб, тирноқчалар ҳосил қиламиз. Бу орқали тошбақа оёқларини ясаймиз. Сосискани кўндалангига бўлиб, ундан тошбақа учун бўйин ясаймиз. Сосиска учини пичоқ ёрдамида бирозгина кесиб, оғиз ҳосил қиламиз. Сосисканинг қолган қисмидан дум ясаймиз. Туз ва мурч аралаштирилган қиймадан тошбақа учун коса ясаймиз. Унга сосискадан ясалган дум, қўл ва оёқлар бириктирилади. Сўнгра тошбақа косаси устидан пишлоқдан “қафас”ясаб чиқилади. Ярим тайёр “тошбақалар”ни фольга қоғозига ўраймиз. 180 даража қиздирилган газ печида 30-35 дақиқа пиширилади. Тайёр бўлган ажойиб котлетларни салат барги билан безаб дастурхонга тортишингиз мумкин. Ёқимли иштаҳа!

ХУРШИДАБОНУ

Яна ўқинг:  Қўзиқорин озишни хоҳлайдиганларга яхши фойда беради

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: