Темур – жаҳон чемпионати совриндори

Грециянинг Порто Каррас шаҳрида шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида якунланган жаҳон чемпионатида ФИДЕ устаси Темур Игонин бронза медални қўлга киритди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёшларимиз истеъдодини рўёбга чиқариш, билим ва салоҳиятини ривожлантириш учун яратилаётган кенг шароитлар самараси мактаб ўқувчилари ўртасида ўтган жаҳон чемпионати натижаларида ҳам намоён бўлди.

Халқаро шахмат федерацияси – ФИДЕ шафелигида ташкил этилган нуфузли мусобақада дунёнинг қирқ­дан зиёд мамлакатидан олти юзга яқин ўғил-қиз ўз ёш тоифаси бўйича ғолиблик учун куч синашди.

Қарийб саксон нафар шахматчи иштирок этган 13 ёшгача бўлган ўғил болалар мусобақасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Темур мағлубиятсиз дона сурди. Пойтахтимиздаги 27-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Темур чемпионат давомида грециялик Ставропулос Константинос, туркиялик Рад Жаннесар, Фарук Умар Ўзер, Баҳодир Ўзен ва россиялик Динар Абелгузинни мағлубиятга учратди. Яна тўрт партияда дуранг ўйнаб, етти очко жамғарган ҳолда жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллади.

2000 йили Тошкент шаҳрида туғилган Темур олти ёшидан шахмат билан мунтазам шуғулланади. Мамлакатимиз миқёсидаги мусобақаларда ўз истеъдодини кўрсатиб келаётган ёш шахматчи халқаро майдондаги дастлабки совринини 2010 йили Хитойдаги Осиё чемпионатида қўлга киритган – 10 ёшгача шахматчилар баҳсида бронза медаль билан тақдирланган. Қитъа чемпионатидаги муваффақияти туфайли ФИДЕ устаси унвонига сазовор бўлган.

2012 йили Ўзбекистон биринчилигида совриндор бўлган Темур Шри-Ланка мезбонлик қилган Осиё чемпионатида ўз тенгқурлари ўртасида классик шахмат бўйича учинчи, тезкор шахматда иккинчи ўринни эгаллаган.

Зоҳир ТОШХЎЖАЕВ,

ЎзА шарҳловчиси

Яна ўқинг:  Табиатнинг ўзи табиб

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: