Нафосат маликалари
Пойтахтимиздаги “Камолот” спорт-саломатлик мажмуасида 2003–2010 йилларда туғилган қизлар ўртасида бадиий гимнастика бўйича “Камолот” кубоги халқаро турнири бўлиб ўтди.
Мусобақада Ўзбекистон, Россия, Исроил, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистондан 100дан зиёд гимнастикачи ўзаро куч синашди.
Турнирда гимнастикачиларимиздан Сўғдиёна Абдураззоқова, Раъно Исломова, Анастасия Степаненко, Айнура Музаффарова, Самира Юсупова, Сабина Ҳамидуллаева, Диёра Ҳамидуллаева, Дилшода Салимова, Диёра Маннонова, Зилола Манқулова, Самира Гусенова, Ойдина Қосимжонова ўз ёш тоифаларида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.
Т. ОРТИҚОВА