Болалик давридаги уйқу етишмовчилиги организмга зарар етказади

Принстон университетида ўтказилган тадқиқотлар болалик давридаги уйқу етишмовчилиги ҳужайраларнинг тез қаришига сабаб бўлишини кўрсатди. Ҳозирча олимлар уйқу режимини тиклаш орқали қариш жараёнини ортга қайтаришнинг иложи бор ёки йўқлигини аниқлай олгани йўқ.

20 йилдан ортиқ вақт давомида кўплаб оилаларда текширув ўтказилди. Олимлар болаларнинг уйқу режимини таҳлил қилиб кўришди. Маълум бўлишича, 7-8 соатлик уйқу ҳужайра умрини белгиловчи теломерларнинг қисқаришига олиб келади. Теломерлар қанча қисқа бўлса, организм биологик нуқтаи назардан шунчалик қари бўлади. 9-11 соат ухлайдиган болаларда эса бундай ўзгаришлар содир бўлмаган.

Болалар соғлом улғайиши учун, уларнинг уйқу режимини назорат қилиб туриш керак.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Кеч ухлайдиган кишилар эрта ётадиганлардан ақллироқ эканлиги аниқланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: