Саломатлик калити

Олимлар тажриба ўтказиб, агар меъда тўла бўлмаса, одам чуқур, бемалол нафас олиши мумкинлигини аниқлади. Қисқа, меъёрида олинмаган нафас соғлиққа салбий таъсир кўрсатади.

Бутун танадаги қон карбонад ангидрид газидан тозаланиш учун ўпкага келади. Агар етарлича чуқур нафас олинмаса, ўпкага зарур миқдордаги кислород етиб бормайди. Натижада жараён ўз-ўзидан секинлашади, қон кислород билан яхши тўйинмайди. Бу охир-оқибат саломатликка жиддий зарар етказади.

Бир дақиқада ўртача 16 марта нафас олиб чиқарамиз. Ҳар нафас олганимизда танага ярим литр ҳаво киради. Бир кеча-кундузда одам 23 минг 240 марта тин олиб-чиқариб, 11 минг 620 литр ҳаво ютади.

Чуқур нафас олингандагина танага етарли ҳаво кириб боради. Агар меъда ҳаддан зиёд тўла бўлса, чуқур нафас олишнинг иложи бўлмайди. Оқибатда кислород етишмаслиги юзага келиб, моддалар алмашинуви ва қон тозаланиши бузилади. Бу эса кишида оғир кайфият уйғотади, турли касалликларни келтириб чиқаради.

Ҳар нарсада, жумладан, овқатланишда ҳам меъёрни билиш керак. Олдингизда мўл-кўл дастурхон турган ёки зиёфатда ўтирган бўлсангиз ҳам, меъёридан ортиқ еб-ичманг. Оч қолмасдан овқатланманг. Чунки, тўйганини билмайдиган нафс кишини турли азобларга йўлиқтиради.

Нафсни тийиш дегани оч-наҳор юриб, меъдага дард орттириш ёки жонни қийнаш дегани эмас. Фақат меъёрни, чегарани билиш зарур. “Агар дастурхондан турганингда очлик ҳиссидан тамоман қутулган бўлсанг, ўзингни заҳарлабсан”, дейди донолар.

 

Орифжон МАДВАЛИЕВ

тайёрлади.

Яна ўқинг:  Saodatim – yurtim kamoli bilan

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: