Офтальмология йўналишида янги лойиҳа
АҚШда донор кўзини беморга кўчириб ўтказиш бўйича лойиҳа тайёрланди.
Мазкур илмий иш икки йилга мўлжалланган. Тадқиқот давомида генетик жиҳатдан бир-бирига яқин каламушларда ўтказилган тажриба бундай операцияни амалга ошириш мумкинлигини кўрсатмоқда. Энди олимлар ушбу амалиётни такомиллаштириш устида иш олиб боришмоқда. Кейинчалик тажрибани одамларда ҳам ўтказишади.
Хуршида ТОЛИБЖОН қизи