Неврологлар мия учун фойдали маҳсулотлар рўйхатини тузиб чиқди

Express.co.uk хабар беришича, мутахассислар зайтун ёғидан кўпроқ фойдаланишни маслаҳат беради. У мия склерози (альцгеймер) ни шакллантиришга хизмат қиладиган бета-амилоид ажралмалари ва нейрофибриллар тугунчалари миқдорини камайтиради. Шунингдек, бу касаллик инсулин (қорин ости безида ишлаб чиқариладиган ва қонда қанд моддасининг кўпайишига тўсқинлик қиладиган гормон) билан ҳам боғлиқ. Қонда шакар миқдорининг юқори бўлиши мияга салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун ширинлик ўрнига, дармондорига бой маҳсулотларни истеъмол қилган маъқул.

Хусусан, гречка таркибида мия учун зарур В витамини, марганец, фосфор, рух моддалари мавжуд. Улар безовталик ва бош оғриғига қарши курашда ҳам ёрдам беради. Бундан ташқари, тухумда оқсил, холин, омега-3 ёғ кислотаси бор.

Бодом ёғи – оқсилнинг кони. Шу билан бирга, у билиш кўрсаткишлари пасайишидан ҳимоя қилувчи ва нейронлар фаолиятини оширувчи L-карнитин ва рибофлавин моддасига эга.

Тўқ рангли шоколад яллиғланишни йўқотади, қон босимини пасайтиради, миядаги қон оқимини яхшилайди ва кайфиятни кўтаради.

Лавлаги азот кислотаси тузлари ҳисобига томирни кенгайтиради. Бу қон айланишини, мияга кислород ва озиқ моддаларининг яхшироқ етиб келишини таъминлайди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Гўдакларни массаж қилиш қоидаларини биласизми?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: