Семизлик эмлама самарасини тушириб юборади

Шимолий Каролина университети олимлари ўтказган тадқиқот семириш эмламалар доим ҳам фойда бермаслигига олиб келишини кўрсатди. Шунингдек, бу хасталик гриппга чалиниш оқибатидаги ўлим хавфини оширади.

Олимлар вазннинг эмлама самарасига таъсирини 1022 нафар одам мисолида ўрганиб чиқди. Уларнинг орасида соғлом ва ортиқча вазн эгалари, семириш касаллигига учраганлар бор. Барча кўнгиллиларга грипга қарши мавсумий эмламалар қилинди. Таҳлилчилар кўнгиллиларнинг ўзини ҳис қилиши ва таналаридаги грипп вирусига қарши антижисмларни баҳолаб борди.

Аниқланишича, семизлик грипп ва шамоллаш хавфини икки баробарга ошириб юборган. Антижисмлар даражасида эса фарқ сезилмади.

Олдинроқ ҳаддан ортиқ вазнга эга кишиларда T-иммун ҳужайралари грипга қарши эмламаларга нотўғри жавоб қайтариши исботланган эди.

Орифжон Мадвалиев

тайёрлади.

Яна ўқинг:  Кўзгу иштаҳа очилишига сабаб бўлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: