Шакар саратон ҳужайраларининг тез шаклланишига сабаб бўлади

Тадқиқотчилар тўққиз йил давомида саратон касаллиги ва шакар ўртасидаги боғлиқликни ўрганди. Натижалар тадқиқотчиларни ҳайрон қолдирди, деб хабар беради Zee News нашри.

Шакар саратон ҳужайраларини қўзғатади ва ўсмаларнинг янада агрессивлашувига сабаб бўлади. Саратон ҳужайралари шакарни тез парчалайди, бу эса ўз навбатида янги ҳужайраларнинг тез ўсишига олиб келади. Парчаланиш жараёни соғлом ҳужайраларнинг шаклланишидан кўра тезроқ содир бўлади.

Моддалар алмашинувидаги бундай бузилиш Варбург таъсири деб аталади. Саратон ҳужайраларининг шакарни юқори фаолликда сарф қилиши саратон ривожланишини мунтазам рағбатлантириб турувчи ёпиқ доирани юзага келтиради. Олимлар Варбург таъсири ва маълум ўсмалар ўртасидаги алоқани шу орқали изоҳлаб ўтди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  БОЙ БЕРИЛАЁТГАН СОҒЛИҚ ВА ҲАМЁН

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: