Сурункали оғриқлардан жисмоний фаолликни ошириш орқали халос бўлиш мумкин

Финландиядаги институтда ўтказилган тадқиқотлар натижасига кўра, юқори даражадаги жисмоний фаоллик бел оғриғи пайдо бўлиш хавфини 16 фоизга, ўртача даражадагиси эса 14 фоизга камайтиради. 158475 нафар одамни ўз ичига олган 36 та тадқиқот маълумотларини таҳлил қилиш асосида шундай хулоса чиқарилди.

Тадқиқот бошланишида иштирокчиларнинг ҳеч бирида бел оғриғи йўқ эди. Жисмоний фаолият сифатида улар спорт, пиёда юриш, зинадан чиқиб тушиш каби ҳаракатларни бажарди. Текширувлардан сўнг, жисмоний фаоллик белдаги кучли оғриқ хавфини камайтирмагани, лекин сурункали оғриқлардан ҳимоя қилгани маълум бўлди.

Шифокорлар жисмоний фаолиятни сайр қилиш, чўмилиш каби машғулотлардан бошлашни маслаҳат беради. Шундан кейин танада тезда ўтиб кетадиган арзимас оғриқлар бўлса, бу нормал ҳолат: машғулотни давом эттириш керак. Агар белда жиддий оғриқлар бўлса, унда гавдани эгишни талаб этадиган машғулотлар (теннис, голф) билан шуғулланмаган маъқул.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Ифлосланган ҳаво юрак учун хавфли

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: