Аспирин кексалар учун жиддий хавф туғдиради

Аспирин ҳар қандай касалга даво деб қараладиган дори. Уни бош оғриганда, шамоллаганда, шунингдек, узоқ вақт давомида қонни суюлтириш учун ҳам ишлатилади. Аспирин асосан салицил кислотадан таркиб топган. Бу кислота эса қон кетиш хавфини оширади. Яқин пайтгача ҳам унинг хавфи юқори эмас, аксинча қон ивиши оқибатида инсулт содир бўлиши эҳтимолини икки баробар камайтиради, деб ҳисобланарди.

Лекин янги тадқиқот узоқ вақт аспирин қабул қилиш аслида қанчалик хавфли эканини кўрсатди. Жиддий қон кетиш хавфи ёшга қараб ўсиб боради. Оксфорд олимлари илгари инсулт ёки юрак хуружини бошдан кечирган 3166 нафар беморни назоратдан ўтказди. Уларга суюлтирувчи препаратлар, жумладан, аспирин ёзиб берилди. 10 йил давомида 314 нафар даволанувчи қон кетиш ҳолати туфайли шифохонага муражаат қилган.

Маълум бўлишича, ҳар куни аспирин ичувчи 65 ёшдан кичик бўлган шахсларда шифохонада ётиб даволанишни талаб қиладиган йиллик қон кетиш кўрсаткичи тахминан 1,5 фоиз. 75-84 ёш ўртасидаги кишиларда бу кўрсаткич 3,5 фоизни, 85 ёшдан юқори бўлган шахсларда эса 5 фоизни ташкил этади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Одам папиллома вируси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: