Қора седана минг дардга даволигини биласизми?

Тадқиқотларга кўра қора седана ёғи медицина препаратларига қаттиқ қаршилик кўрсатадиган бактериялардан ҳам кучли, устун ва фаол экан. Шу билан бирга бола эмизувчи оналар сути сезиларли кўпайишига сабаб бўлиши ҳам исботланган.

Табобатда седананинг уруғи ва ёғидан фойдаланилиб, таркибида тана учун керакли моддалар мужассам. Уруғи таркибида 38 фоиз гидрокарбонат, 35 фоиз турли ёғлар, 21 фоиз альбумин (турли оқсиллар) бор. Қолган 6 фоизида юздан ортиқ фойдали моддалар мавжуд.

Инсон танаси ёғ ишлаб чиқаролмагани учун уни ташқаридан олишга мажбур. Бир грамм седана инсонга зарур кунлик ёғ эҳтиёжини қондира олади. У иммунитет тизимини мустаҳкамлаб, рак, ОИТС каби касалликларга қарши тавсия этилади. Қон босими, иситмани тушириши ва табиий антибиотик каби таъсир кучларига эга.

Седана асаб тизими касалликлари, ички яралар, гижжа, аёллардаги оғриқли ва анормал ҳайз цикли, рак касалликлари, нафас олиш йўллари касалликлари, кўнгил айниши ва қайт қилиш, бўйрак, жигар касалликлари, бош, тиш оғриғи, шамоллаш, кўз хасталиклари, юрак, ошқозон касалликларига даво сифатида қўлланилади.

      Марям АҲМЕДОВА

тайёрлади.

Яна ўқинг:  Астма: ташхис ва даво чоралари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: