С витамини иммунитетни кўтарадими?
Кўпинча шифокорлар С витаминини грипп ва ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекция)ларнинг олдини олувчи ва бу касалликларни бартараф этувчи самарали восита сифатида тавсия қилишади. Аммо ҳозирда профилактика учун бу витамин мутлақо фойдасиз деб ҳисобланмоқда. Аскорбин кислотасини маълум дозада истеъмол қилиш эса касалликни баъзан чалғитиши мумкинлиги маълум бўлди.
Бугунги кунда ушбу дармондорининг тақчиллиги учрамайди. Шу боисдан уни беҳуда истеъмол қилишдан наф йўқ, демоқда айрим хорижлик мутахассислар. Айни дамда грипп ва ЎРВИга қарши энг фойдали витамин – Д дармондориси ҳисобланади. Ушбу витамин аксарият одамлар организмида етишмаслиги аниқланган.
Васила ПЎЛАТОВА тайёрлади.