Кореялик олимлар саратонга қарши янги дори устида иш олиб боряпти

Жанубий Кореялик олимлар кўп йиллик ўтсимон ўсимлик – реманиядан саратонга қарши ноёб модда олишди. Бу модда саратон ҳужайраларини йўқ қилиш хусусиятига эга. Олимар ушбу воситадан мия саратонини даволашда ҳам фойдаланиш мумкинлигини аниқлади. Мутахассисларнинг сўзларига кўра ремания полисахариди иммун тизимини саратонга қарши курашишга ундайди. Шундай экан, тез орада саратонга қарши янги дори пайдо бўлиши кутиляпти, деб хабар берилади The Korea Herald газетасида.

Италиялик врач Туллио Симончини бўлса саратонни ичиладиган сода (бикарбонат) воситасида йўқ қилиш мумкин бўлган замбуруғ деб ҳисоблайди. 2006 йилда у беморларидан бири вафот этгани туфайли судланиб, фирибгар ва қотил сифатида айбланди. У саратон гендаги узилишлар ва ички ҳужайралар жараёни орқали юзага келмайди, деб ишонган эди.

Врачнинг баёноти тиббиёт доирасида жиддий музокараларни келтириб чиқарди. Унинг ўзи бикарбонатни 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида саратонни даволаш учун қўллаб келгани ва бу 100 фоиз самара берганини таъкидлади. “Замонавий онкология саратонга чалинганларнинг барча саволларига жавоб бера олмайди. Бизнинг вазифамиз касалликка қарши ҳақиқий дорини топиш. Ўсимликларда замбуруғ инфекцияси саратонга ўхшаш касалликларни чақириши мумкин. Одамларда ҳам худди шундай. Замбуруғ саратонни қўзғатади, иммунитетни заифлаштиради, кейин эса бутун танага ҳужум қилади. Саратон ўсмаси – бу деформацияланган ҳужайралар тўпланадиган ва шаклланадиган яра.

“Ўсмани йўқ қилишнинг яхши усули бу бикарбонатдан фойдаланиш”, дейди Симончини.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  БОЛА САЛОМАТЛИГИГА ЭЪТИБОР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: