“Чумоли” салати
Зарур маҳсулотлар: 150 гр. товуқ гўшти, 2 дона помидор, 2 дона бодринг, 100 гр. пишлоқ, 2 дона картошка, 2 бўлак саримсоқпиёз, туз, майонез, ўсимлик ёғи.
Тайёрланиши: картошкани қирғичдан чиқариб, крахмали кетиши учун муздек сувга 5 дақиқага солиб қўйилади. Сўнг картошкаларни қуруқ салфетка устига қўйиб, суви силқитиб олинади. Кейин ўсимлик ёғида тилла рангга киргунга қадар қовуриб олинади.
Алоҳида идишда товуқ гўштини пишириб, сомонча шаклида, помидорни эса кичик тўртбурчак шаклида тўғраб олинади.
Қирғичдан чиқарилган пишлоққа майда қилиб тўғралган саримсоқпиёз қўшиб аралаштирилади. Идиш ичига елим халта солиб, устидан помидор, майонез, товуқ гўшти, бодринг, унинг устидан пишлоқ солинади. Сўнг 10 дақиқага совуткичга қўйилади.
Совуткичдан олинган салат катта ликопчага ағдарилади. Дастурхонга тортишдан аввал уни қовурилган картошкалар билан безатишингиз мумкин.
Ушбу ажойиб салат яқинларингизга қувонч улашиши шубҳасиз.
БЕГОЙИМ