Қовуннинг фойдали хусусиятлари

Қовуннинг инсон саломатлиги учун фойдали жиҳатлари кўп. Қуйида улар ҳақида маълумот берамиз.

  1. Ҳар қандай турдаги қовуннинг 100 грамми организмнинг С витаминига бўлган суткалик талабини яқин 20–30 фоиз таъминлай олади. Бу витамин тана тўқималарининг нормал ҳолатда бўлиши ва ўсиши учун муҳим. Шунингдек, у жароҳатнинг битишига, суяк ва тишларнинг тикланишига ёрдам беради.
  2. А витамини кўзнинг тўр пардасини ҳимоя қилади, кўзнинг ўткирлигини яхшилайди. Унинг етишмовчилиги иммунитет тизимида муаммоларни келтириб чиқаради.
  3. Қовуннинг аксарият навларида В витамини ҳам бўлади. У шакар ва углеводларни қайта ишлашга хизмат қилади. Шундай қилиб, қовун танани қувватлантиради.
  4. Озишга ёрдам беради. Унинг калорияси жуда кам (100 граммида 35 ккалга яқин), ёғ эса йўқ. Бундан ташқари, унинг суви тўқлик ҳиссини пайдо қилади.
  5. Қовун таркибида саратонга қарши курашувчи моддалар мавжуд.
  6. Қон оқимини тезлаштиради. Бу ўз навбатида инсулт ва юрак касалликлари хавфини камайтиради.
  7. Сийдик ҳайдаш хусусиятига ҳам эга. Эрталаблари мунтазам равишда қовун еб турилса, буйрак соғлом бўлади.
  8. Қовун таркибидаги витаминлар терини таранглаштиради.
  9. Ичакларни тозалайди ва қабзиятни даволайди. Ундаги минераллар ошқозон билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлувчи кислотани бартараф қилади.
  10. Қовун таркибидаги озиқ моддалар соч ўсишини тезлаштиради ва соч тўкилишининг олдини олади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Тварогли ширинлик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: