Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

АЛОЭнинг биз билмаган хусусияти ҳақида

27.11.2013
103 марта ўқилди
АЛОЭнинг биз билмаган хусусияти ҳақида

Асли ватани Африка бўлган бу ўсимлик юртимизга бир неча асрлар олдин кириб келган. Ҳозир диёримизда алоэнинг турфа турлари мавжуд. У манзарали ва шифобахш ўсимлик сифатида хонадонларда ўстирилади.

Ушбу ўсимликнинг қарийб 180 тури маълум. Алоэ баргидан олиб қуритиладиган шира-сабур сифатида, консервация қилинган шарбати эса турли яраларни, куйган терини, гастрит ва колитни даволашда ишлатилади.

Халқ табобатида алоэ баргидан ва унинг ширасидан турли касалликларни: ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яраларни, ўпка силини ва бошқаларни даволашда фойдаланилади. Таркибида бактерияларнинг кўпайишининг олдини олувчи модда бор. Шунинг учун ҳам унинг баргидан ари чаққанда, терини пичоқ ёки бошқа нарса билан кесиб олганда йиринглаб кетмаслиги учун алоэ баргини ўртасидан узунасига ёриб, дардманд жойга қўйиб боғланади. Арининг заҳрини ҳам кетказади.

Тиббиётда қўллаш учун алоэнинг янги йиғилган баргидан шира олинади ва спирт билан консерваланади. Шира бактерицид хусусиятига эга бўлиб, куйган жойни, юқумли ва бошқа яраларни ҳамда меъда ва ичакнинг баъзи касалликлари (колит, гастрит ва ҳ.к.) даволашда ишлатилади. Алоэнинг сувли экстракти иммуностимулловчи хусусиятга эга бўлиб, организмни турли касалликлардан ҳимоя қилади.

Шунингдек, биоген стимуляторларга бой алоэ баргларидан канакунжут ёғи ҳамда эквалипт эфир мойи қўшиб, алоэ эмульсияси тайёрланади. Ушбу препаратлар организмнинг касалликларга қарши курашиш қобилиятини оширади. Шунинг учун алоэ баргидан тайёрланган стимуляторли суюқ экстракт кўз касалликлари (коньюнктивит, кўз шишасимон таначасининг хиралашиши ва ҳ.к.)ни сурункали артрит, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак ярасини ҳам даволашда кенг қўлланилади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Дори воситаларини қабул қилиш вақти қанчалик муҳим?Табобат

Дори воситаларини қабул қилиш вақти қанчалик муҳим?

Дори препаратлари таъсир этиш хусусиятига кўра турли вақтларда ичилади. Бу ҳақда йўриқномада аниқ кўрсатма берилади. Масалан: – таомланаётганда овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшиловчи

03.07.2023208
Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилишИқтисод

Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон Банки билан ҳамкорлигида “Ўзбекистонда инклюзив рақамлашти

07.04.2022271
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024293
Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференцияТабобат

Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция

Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман

12.10.2023289