Ораста қизлар – фаришта қизлар

Ораста қизлар оила бахти ва истиқболидир. Зеро, улар келажакда вафоли ёр, меҳрибон она бўлиб, ўзга хонадонга файз киритиб, чароғбони бўлишади.

Маълумки, 2011 йилдан буён Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан республикадаги ўқув муассасалари қошида «Ораста қизлар» тўгараклари ташкил этилган эди. Ҳозирда ҳар бир ўқув муассасаларида ушбу тўгараклар фаолият юритмоқда.

Мазкур тўгаракнинг асосий мақсади, қизларда шахсий гигиена, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини тўғри шакллантириш, уларда ўзининг, хонадонининг, маҳалласининг ва атроф-муҳитнинг тозалигига эътиборини кучайтириш, экологик ва тиббий маданиятни юксалтириш, ёши ва физиологик ривожланиши босқичига қараб улар ўртасида балоғатга етмасдан турмуш қуришнинг олдини олиш, никоҳ ёшидаги қизлар ўртасида оила муқаддаслиги, ўзаро муносабатлар ҳақида кенг тушунча беришдан иборатдир. Шунингдек, тўгарак нафақат тиббий, балки ғоявий тарғибот ишларини ҳам олиб боради.

Шу боис жорий йилнинг 26-27 апрелида Ўзбек Миллий академик драма театрида «Ораста қизлар» республика фестивали ўтказилди. Фестивалда Қорақалпоғистон Республикасининг «Амунинг озода қизлари», Андижоннинг «Зулфияхоним издошлари», Фарғонанинг «Ниҳол», Наманганнинг «Ўзбекойим қизлари», Бухоронинг «Шариф шаҳар ғунчалари», Самарқанднинг «Зукко қизлар», Қашқадарёнинг «Нафосат», Навоий вилоятидан «Марварид», Жиззахнинг «Баркамол авлод», Сирдарёнинг «Истиқлол қизлари», Сурхондарёнинг «Барчиной», Тошкент вилоятининг «Ниҳол», Тошкент шаҳрининг «Тошкентнинг ой қизлари», кўҳна Хоразмнинг «Тўмарис издошлари» жамоалари иштирок этдилар.

Фестиваль иштирокчилари 26 апрель куни пойтахтда «Бахтиёр она» ва шоира Зулфияхоним ҳайкали пойига гуллар қўйдилар. Шунингдек, Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактабидаги «Ораста қизлар» тўгараги ҳамда Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги «Гуручариқ» маҳалласидаги «Ораста ёшлар давраси» ахборот-маслаҳат гуруҳлари фаолияти билан танишдилар.

27 апрел куни Ўзбек Миллий академик драма театри биносида иштирокчилар тантанали кутиб олинди ва фестивалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Шундан сўнг ҳудудлар кетма-кетлигида жамоалари ўзига тақсимланган мавзулар бўйича тақдимотларини (саҳна кўриниши, шеърий ёки бошқа услулларда) намойиш этдилар. Ҳар бир жамоага 10 тадан саволлар берилди.

Ҳайъат аъзолари ҳар бир жамоанинг чиқишини кузатиб, баҳолаб боришди. Танлов якунларига кўра Фарғона вилоятининг «Ниҳол» жамоаси қизлари ғолиб деб топилди. Иккинчи ўринни Самарқанд вилоятининг «Зукко қизлар», жамоаси эгаллаган бўлса, учинчи ўрин Тошкент вилояти «Ниҳол» қизларига насиб этди.

Яна ўқинг:  ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ: билимлар баҳсида биринчи

Фестивалда иштирок этган ҳар бир иштирокчи Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Соғлом авлод учун» халқаро ҳайрия жамғармасининг совғалари билан тақдирланди.

Дилафруз ЭШОНХОНОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: