Махсус болалар муассасаларига витаминлаштирилган сабзавот аралашмалари юборилади

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, халқимизга сифатли тиббий-ижтимоий кўмак кўрсатиш борасидаги ишларга “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди “Recource and Policy Exchange” (АҚШ) халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда 2009 йилдан буён қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда. Навбатдаги хайрия тадбирида мазкур ташкилот томонидан юборилган витаминлар билан бойитилган маҳсулотлар тиббий-ижтимоий муассасаларга топширилди.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида фонд бир қатор халқаро хайрия ташкилотлари билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ҳамкорлик доирасида мамлакатимиздаги тиббий-ижтимоий муассасалар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, «Меҳрибонлик», «Мурувват» ва «Саховат» уйлари, махсус мактаб-интернатлар тарбияланувчиларига дори-дармонлар, тиббий жиҳозлар, санитария-гигиена воситалари, кийим-кечаклар, озиқ-овқат маҳсулотлари, спорт инвентарларидан иборат мурувват ёрдами кўрсатилмоқда.

Фонднинг минтақавий филиаллари, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари орқали мамлакатимиздаги 139 та тиббий ва махсус болалар муассасасига витаминлаштирилган сабзавот аралашмалари мурувват ёрдамлари сифатида етказиб берилиши, бу борадаги эзгу ишларнинг амалий ифодасидир.

Тадбирда Ўзбекистон Рес­публикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда тиббий-ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ло­йиҳалар натижалари ҳақида сўз юритилди.

Н.НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  ЭЗГУЛИК ЭЛЧИЛАРИГА ЭҲТИРОМ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: