Севимли маҳсулотларнинг фойдали хусусиятлари

Биз доимий равишда севиб тановул қиладиган маҳсулотларнинг ўзига хос хусусиятларидан бохабармисиз?

Унда танишинг.

Райҳон. Холестерин миқдорини нормаллаштиради. Саратон хавфини камайтиради, яллиғланишга қарши восита бўлиб, руҳий зўриқишни бартараф этади.

Сут ва сут маҳсулотлари. Калций манбаи саналади. Кун давомида ичилган бир стакан сут суяклар саломатлиги учун фойдали саналади.

Кўк чой таркибида антиоксидантлар мўл бўлиб, мия фаолиятига самарали таъсир ўтказади.

Олма таркибида фитонутриент ва антиоксидантлар юқори бўлиб улар саратон хавфини бартараф этади. Қон босими ортиши, диабет ва юрак хасталикларига қарши восита саналади.

Қулупнай пешоб кислотаси фаолиятини яхшилайди ва буйрак фаолиятига ижобий таъсир этади..

Тарвуз юрак фаолиятини яхшилайди, ундаги калий ва магний қон босимини нормаллаштиради.

Узум юрак хуружига қарши восита бўлиб, қон босимини нормаллаштиради ва холестерин миқдорини бир меъёрда ушлайди.

Пишлоқ мигрен хасталигида фойда, уйқусизликка қарши яхши самара кўрсатади.

Сельдрей артериал қон босимини нормаллаштиради, саратон хавфини бартараф этади ва тиш ҳамда милкларни мустаҳкамлайди.

Банан таркиби калийга бойлиги сабаб қон босимини нормаллаштиради, инсульт хавфини бартараф этади, шу билан биргаликда инсонга энергия беради.

Гилос таркибида ҳам антиоксидантлар мўл. Мазкур мева асаб фаолиятини тинчлантиради ва қаришни олдини олади.

Куннинг биринчи ярмида кўпроқ сув ичишни ўзингизга одат қилинг, кечки пайт эса аксинча. У шишларни бартараф этади ва овқат ҳазм қилишга самарали таъсир кўрсатади.

Хуршида Ҳусенова

Яна ўқинг:  Хориоретинит нима дегани?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: