Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“Баркамол авлод – 2017”: натижа ва сарҳисоб

04.06.2017
33 марта ўқилди
“Баркамол авлод – 2017”: натижа ва сарҳисоб

25-27 май кунлари Жиззах шаҳрида академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари иштирокида “Баркамол авлод – 2017” спорт ўйинлари ўтказилди.

Спортнинг 17 тури – баскетбол, волейбол, футбол, қўл тўпи, шахмат, оғир атлетика, бокс, дзюдо, таэквондо, эркин кураш, юнон-рум кураши, сузиш, енгил атлетика, теннис, стол тенниси, бадминтон ва бадиий гимнастика бўйича беллашувларда юртимиздаги лицей ва коллежларнинг 898 нафар ўқувчиси иштирок этди. Спортчилар 193 олтин, 193 кумуш ва 214 бронза медали учун ўзаро баҳс олиб борди.

Мусобақаларнинг сўнгги куни “Сўғдиёна” универсал спорт мажмуаси стадионида “Баркамол авлод – 2017” спорт ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Беллашувларда энг кўп медаль жамғариб, биринчи ўринни эгаллаган Тошкент шаҳри жамоаси бош мукофот – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Баркамол авлод – 2017” спорт ўйинлари қатнашчиларига табригининг асл нусхаси ва Президент совғаси – “Damas” автомобили билан тақдирланди. Умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган Андижон вилояти ва учинчи поғонадан жой олган Самарқанд вилояти жамоаларига Президент совғаси – “Damas” автомобиллари топширилди. Муросасиз курашларда алоҳида маҳорат кўрсатган, тенгқурлари орасида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ ўқувчи-спортчилар махсус совринларга сазовор бўлди.

Мусобақаларнинг ёпилиш маросимида “Баркамол авлод – 2017” спорт ўйинларининг байроғи туширилди. Уни жиззахлик спортчилар “Баркамол авлод” мусобақасининг навбатдаги финал босқичига мезбонлик қиладиган Қашқадарё вилояти вакилларига топширди.

Теглар:#2017/22

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Зоминда уч авлод учрашуви  бўлиб ўтдиТиббий туризм

Зоминда уч авлод учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази ташаббуси билан Жиззах вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази вакиллари иштирокид а Жиззах вил

19.10.2022185
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022293
БОКС БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИСпорт

БОКС БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ

Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатига жўнаб кетиши олдидан ўтказилган матбуот анжумани таассуротларга бой ҳолда ўтди. Маълумки, 25 октябрь – 6 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида

22.10.2021230
Автопойга ғолиблари аниқландиСпорт

Автопойга ғолиблари аниқланди

14-ноябр куни Тошкент вилояти Пскент туманининг “Жанубий трасса”сида автопойга бўйича Ўзбекистон чемпионати сериясининг 3-босқичи бўлиб ўтди. Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” т

16.11.2021228