Қон таҳлилида хламидиоз аниқланса… Бу ҳомила учун хавфлими?

– Ҳомилам икки ойлик. Қон таҳлили топширганимда ТОРЧ- инфекциясидан бири – хламидиоз аниқланди. Бу ҳомилага салбий таъсир қилмайдими?

Нурия Собирова,

Наманган вилояти

– Кўпинча аёллар хламидиоз белгиларини цистит ёки оқчил билан адаштиришади. Чунки, унинг илк белгилари сифатида пешоб ажралишида қовуқда ачишиш, қиндан ажралма келишининг кўпайиши кузатилади. Кейинроқ эса ҳайз даври орасида ҳам қиндан қон кетиши, жинсий ҳаётда муаммо юзага келиб, ушбу аъзодан қон ажралиши мумкин. Афсус­ки, хламидиоз ҳомиланинг тўлақонли ривож­ланишига  жуда салбий таъсир қилади. Натижада ҳомила тушиши ёки унинг ўсмаслиги, туғруқ пайтидаги асоратлар, боланинг муддатидан аввал ёки бирон бир туғма нуқсон билан дунёга келиш эҳтимоли юз беради. Сизнинг ҳолатингизда эр-хотин биргаликда даволанишингиз зарур. Даволашда эса инфекцияга қарши махсус дори воситалари ҳамда антибиотиклар қўлланади.

Ойбек САТТАРОВ,

тиббиёт фанлари номзоди

Яна ўқинг:  Баланд бўйли одамларда вена томирининг тўсилиб қолиш хавфи юқори бўлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: