Ғалаба ва мағлубият ёнма-ён
Ўзбек боксчиларидан ташкил топган «Uzbek tigers» жамоаси Жаҳон Бокс Серияларидаги (World Series of Boxing) ўз юришларини чорак финалдаёқ якунлади.
Бироз аввал Куба пойтахти Гавана шаҳрида якунига кетган бешта жангдан иборат чорак финал жавоб учрашувида рингга кўтарилган Осиё чемпионлари «Cuba Domadores» вакилларига мағлуб бўлишди.
«Cuba Domadores» — «Uzbek Tigers» тўқнашуви доирасида учинчи жангни Шаҳрам Ғиёсов ўтказди. Олимпиада чемпиони Рониэль Иглесиасга қарши бўлиб ўтган жангда вакилимиз мағлубиятга учради. Жангларнинг тўртинчисида ишонган боксчиларимиздан бири Бектемир Мелиқўзиев иштирок этди. Рио Олимпиадаси олтин медали соҳибига қарши бўлиб ўтган жангда Бектемир Мелиқўзиев ҳам ютқазиб қўйди.
Тўрт нафар ҳамюрталаримизнинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг, супер оғир вазнда яна бир боксчимиз Баҳодир Жалолов рингга кўтарилди. Кубалик Ҳосе Лардуэтга қарши жанг олиб борган «Uzbek Tigers” вакили жамоадошлари сингари мағлубият аламини тортиб кўришга мажбур бўлди.
Умумий ҳисоб: «Cuba Domadores» 7:3 «Uzbek Tigers».
Н.НОРБОБОЕВ