ТИЛ – МАЪНАВИЯТ КЎЗГУСИ

Шайхонтоҳур туманидаги 115-сонли умумтаълим мактабида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 25 йиллиги муносабати билан “Қадри баланд – Она тилим” мавзуида маънавий-маърифий, адабий кеча бўлиб ўтди.

Тадбирда ўқитувчи ва мураббийлар, ўқувчи ёшлар иштирок этди. Меҳмон сифатида “Соғлом авлод” газетасининг ижодий жамоаси ҳам таклиф этилди. Тадбирда иқтидорли ўқувчилар томонидан ижро этилган Ватан, дўстлик, она тилини тараннум этувчи куй-қўшиқлар, шеърий чиқишлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Айниқса, мактабда таҳсил олаётган ёш ижодкор ўғил-қизларнинг мазкур санага аталган ижодий чиқишлари кечага ўзгача шукуҳ бағишлади.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар бугун ўз самарасини бермоқда. Айни вақтда ўзбек тили билан бир қаторда чет тилларда ҳам бемалол мулоқот қилаётган ёшлар том маънода юртимиз обрў эътиборини дунёга ёймоқда.

Тошкент Ислом Университети қошидаги Академик лицейда ҳам ана шундай иқтидорли ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Таълим даргоҳида бўлиб ўтган “Тил ўрганиб дунё кезамиз” номли тадбирда ўқувчилар томонидан турли тилларда янграган шеъру қўшиқлар йиғилганларни хушнуд этди. Айниқса, учинчи босқич ўқувчиларининг устозлари Раъно Телембаева, Ирода Наримонова бошчилигида Чарлз Диккенснинг “Оливер Твист” асарини мультимедия технологиялари асосида намойиш этиши барчага манзур бўлди.

Пойтахтимизнинг Яккасарой туман 135-умумтаълим мактабида “Тил – маънавиятимиз кўзгуси” мавзусидаги очиқ дарс бўлиб ўтди.

Она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Мукамбар Орипованинг кўргазмали қуроллар, мультимедия воситалари, АКТ ва тарқатма материаллар асосида олиб борган очиқ дарсида тилимизнинг бой ва пурмаъно, равон ва мукаммаллиги, луғат бойлигини таъминлашда ўз муносиб ҳиссасини қўшган таниқли адабиётшунос олимлар, мутафаккирлар ҳақида маълумот берди.

Очиқ дарсда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос олим ва таржимон Акромбек Алимбеков ўзбек тилининг нақадар бой ва гўзаллиги, имкониятлари кенглиги, шу билан бирга Она тилимизни қадрлаш ва эъзозлаш, равонлигини сақлаш борасида ўқувчилар билан қизиқарли суҳбат ўтказди.

М.ТОЛИПОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Ҳунардан наф елга эмас, элга

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: