Тунда овқатланиш хотирани сусайтиради

Олимларнинг таъкидлашича, уйқу учун мўлжалланган соатларда ейилган таом нафақат қоматга, балки мияга ҳам салбий таъсир кўрсатиб, кундалик ритмнинг бузилиши оқибатида хотирани сусайтиради.

Генетик Дон Ло ва унинг Калифорния университетидаги ҳамкасблари тунги ҳаёт тарзини кечирувчи сичқонларда илмий тажриба ўтказди.

Икки ҳафта давомида бир гуруҳ кемирувчилар фақат кечки соат тўққиз ва тунги соат учгача бўлган вақт орасида, иккинчи гуруҳ эса тунги соат учдан эрталаб соат тўққизгача бўлган вақт орасида овқатлантирилди. Натижада, ухлаш лозим бўлган вақтда овқатланган сичқонлар хотира сифатини аниқлашга қаратилган синовларда ёмон натижа кўрсата бошлади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, тунги овқатланишнинг одамга бўлган салбий таъсири қанчалик кучли эканлиги ҳозирча номаълум. Бироқ, тунги сменада ишловчи одамлар ақл-заковатни аниқлашга қаратилган масалаларни паст кўрсаткичлар билан ҳал этиши маълум бўлган.

 

Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  Тепкига қарши вакцина касалликдан қандай ҳимоялайди?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: