Дипломи имтиҳонсиз нострификация бўладиган хорижий олийгоҳлар рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 апрелдаги қарорига асосан хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга ошириладиган ҳолатлар кенгайтирилган эди. Хусусан, халқаро тан олинган ташкилотларнинг рейтингида биринчи 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларида таълим олган битирувчиларнинг дипломлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) нострификациялаш амалга оширилиши белгиланди. Ушбу янгиликлар ҳақида “Xushnudbek.uz” қисқача маълумот берди.

Яқинда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест марказининг қўшма қарори билан шундай ОТМлар рўйхати тасдиқланди.

Қўшма қарорда учта халқаро ташкилот рейтинглари ҳисобга олиниши белгилаб қўйилди. Булар:

1) QS – Quacquarelli Symonds;

2) ARWU –  The Academic Ranking of World Universities;

3) THE – Times Higher Education.

Қувонарли томони учала халқаро ташкилот рейтингининг дастлабки 500 талик рўйхатидан бир-биридан фарқли таълим муассасалари жой олганлиги сабабли, Ўзбекистонда 500 та эмас, 712 та хорижий ОТМларнинг дипломлари махсус синовларсиз нострификацияланадиган бўлди.

Рўйхатдан жами 66 та давлатнинг олий таълим муассасалари жой олган. Энг кўп АҚШдаги олийгоҳлар киритилган – жами 157 та! Кейинги ўринларда Буюк Британия (60 та), Германия (48 та), Хитой (45 та), Италия (35 та), Франция (32 та), Австралия (30 та), Япония (21 та), Канада (21 та), Жанубий Корея (16 та), Испания (16 та) давлатларининг олийгоҳлари ўрин эгаллашган.

Россиянинг 13 та таълим муассасасининг дипломи тўғридан-тўғри нострификацияланиши белгиланди. Булар:

Н.Э.Бауман номидаги Москва давлат техника университети

“Олий иқтисодиёт мактаби” миллий тадқиқот университети

Санкт-Петербург ИТМО университети

Қозон федерал университети

Ломоносов номидаги Москва давлат университети

Москва давлат физико-техника институти (давлат университети)

Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО)

Миллий ядровий тадқиқотлар университети (“МИФИ”)

Новосибирск давлат университети

Санкт-Петербург политехника университети

Санкт-Петербург давлат университети

Томск давлат университети

Томск политехника университети

Шунингдек, қўшниларимиз Қозоғистоннинг 3 та олийгоҳи ушбу рўйхатга киритилди. Булар:

Ал-Фаробий номидаги қозоқ миллий университети

К.Сатпаев номидаги қозоқ миллий техника университети

Л.Гумилёв номидаги Евроосиё миллий университети

 

Ушбу линк орқали рўйхат билан тўлиқ танишишингиз мумкин.

Яна ўқинг:  III ОСИЁ ОЧИҚ ЧЕМПИОНАТИ БОШЛАНДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: