Дунёдаги илк қуёш панелли йўлак қурилади

Томпсон Риверс университети олимлари Канаданинг Камлупс шаҳрида қуёш панелларидан иборат йўлак ўрнатади.

Қоплама бир йилда 15 минг кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу 40 та компьютернинг бир кунда саккиз соатдан ишлаши учун етади. 64 та плиткадан иборат “Solar Compass” қопламаси Томпсон Риверс университети биноларидан бирининг кириш жойига ўрнатилади ва унинг юзаси 111 метр квадратни ташкил қилади.

Ўлчами бир метрга икки метр бўлган плиткалардан иборат қоплама ўт ўчириш машинасини ҳам кўтара олади. Қурилма 25–30 йил хизмат қилади. Қоплама қуёш энергияси ишлаб чиқарувчи йўл қопламалари яратиш билан шуғулланувчи “Solar Earth Technologies” компанияси томонидан ишлаб чиқарилади.

 

Дилноза АБДУЛЛАЕВА,

ЎзМУ талабаси

Яна ўқинг:  Стол тенниси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: