Осмондаги иккинчи ой

Бир гуруҳ астрономлар қуёш тизимидан ташқарида ҳам Ой мавжудлигини исботлаб бердилар.

У биздан 8 минг ёруғлик йили узоқликда жойлашган Kepler-1625b экзосайёраси атрофида айланувчи йўлдошдир.

Мутахассисларнинг фикрича экзосайёра ўлчамлари бўйича Юпитерни анча ортда қолдиради. Унинг атрофида айланувчи Ойнинг ўлчамлари эса Нептун билан тенглашади.

Астрономлар ушбу Ойга Kepler-1625b-i деб ном бердилар. У “Hubble” самовий телескопи ёрдамида аниқланди. Телескоп Kepler-1625b юлдузининг ёруғлик таратишини қайд этиш учун ишлатилаётган эди. Олимлар дастлаб эътиборни улкан самовий жисмга, яъни Kepler-1625bга қаратган эдилар. Орадан бир қанча вақт ўтиб, яна бир объект милтиллаиб кўринаётганлигини пайқадилар.

Агар олимларнинг бу борадаги тахминлари тасдиқланса, ушбу йўлдош Қуёш тизимидан ташқари топилган биринчи Ой бўлади. Тадқиқотчилардан бири Алекс Тичининг фикрича биз узоқ сайёравий тизимлар ҳақида жуда кам биламиз. Бироқ экзосайёравий фан амалга ошираётган кашфиётчиларнинг руҳи кўтаринкидир.

Яна ўқинг:  Энкопрез – бу дард бола руҳиятига боғлиқми?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: