ЎЗБЕК ПОЛВОНЛАРИ ШОҲСУПАДА

Украинанинг Алушта шаҳрида юнон-рум кураши бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда юз нафарга яқин спортчи ўн вазн тоифасида ғолиблик учун куч синашди.

Мусобақада гиламга чиққан полвонимиз Жавоҳир Мираҳмедов финал учрашувида украиналик Аблялим Усеиновни мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Яна бир курашчимиз Абубакир Алимов эса финалда рақибига имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан кифояланди.

Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида эркин кураш бўйича юздан зиёд спортчи иштирокида ўтказилган халқаро турнирда умидли спортчимиз Насибулло Қурбонов бронза медални қўлга киритди.

Яна ўқинг:  VATAN

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: