Таъми аччиқ – шифоси ширин

Қоқиўт – шифобахш ўсимлик. Йўл ва ариқ бўйида, адирларда ўсувчи бу чечак эрта баҳорда гуллаб, кўзни қувнатади. Биз кўпам эътибор бермайдиган, қадрига етмайдиган ушбу ўсимлик бир қанча касалликларга даво экан.

Қоқиўтнинг гули, барги ҳамда илдизидан шифо воситаси сифатида тиббиётда кенг фойдаланилади. Унинг илдизи таркибида аччиқ гликозидлар, тараксерол бирикмалари ва бошқа моддалар борлиги аниқланган. Шунингдек, илдизи ўт ҳайдовчи, иштаҳани очувчи ва меъда касалликларида ишлатиладиган йиғма чойлар таркибига киради.

Қадимгилар ҳам бу ўсимликни турли касалликларга даво деб билишган. Хусусан, Абу Али ибн Сино уни жигар ва истисқо касаллигига қарши қўллаган. Халқ табобатида эса илдизи ва ер устки қисмидан тайёрланган дамлама жигар ва ўт пуфаги хасталигида ўт, сийдик ҳайдовчи ҳамда иштаҳани очувчи, қонни тозаловчи восита, шунингдек, сурги дори сифатида ишлатилади. Дамламаси ошқозонда хлорид кислота етишмаслиги сабабли ривожланадиган гастрит, подагра ва тери касалликларида энг яхши шифо воситасидир. Баъзан дамламаси тинчлантирувчи восита ўрнида ишлатилса, янги узилган қоқи баргининг шираси камқонлик, қувватсизлик ва кўкрак соҳаси оғриғида энг яхши даво бўлади. Ундан тайёрланадиган кўкатли салат кишини тетиклаштириб, ишчанлик қобилиятини оширади.

Бу шифобахш ўсимликдан тайёрланган препаратлар жигар касалликларида, ич қотишидан келиб чиқадиган аносид гастритни даволашда ишлатилади. Бунинг учун майдаланган қоқиўт илдизининг бир чой қошиғи бир стакан қайнаган сувга солиб дамлаб қўйилади ва илиқ ҳолида овқатдан 15 дақиқа олдин кунига 2-3 марта ичилади.

 

 

Фазилат САЪДУЛЛАЕВА,

1-Республика тиббиёт коллежи катта ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Ҳаракатсизлик қариш жараёнини тезлаштиради

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: