Ака

Болаликни ёдга олиш ёқимли. Кўпинча ота-онамиздан болаликда қандай бўлганимизни, одатларимиз, юриш-туришимиз ҳақида қизиқиб сўраймиз. Уларни тинглаб, яна ўша дамларга қайтгандек бўламиз. Йиллар ўтиб улғайгач, ҳаммамиз ўз йўлимиздан кетганимиз, турмуш ташвишлари билан андармон бўлиб қолганимизни англаймиз. Бироқ меҳр ришталари бизни ҳамиша ўзига тортаверади.

Бир кун фарзандларим билан қадрдон қишлоққа, акамникига меҳмонга бордик. Ака-сингил эрта тонггача мириқиб суҳбат қурдик. Болагимизни, шўхликларимизни эсладик.

– Синглим, ўшанда овозинг жуда баланд эди-да, – дейди акам. – Мени қидириш учун кўчага чиқиб, “Ака, ойим чақираяпти”, деганингни уч кўча наридан эшитардим. Ўшанда роса жиғибийрон бўлардим.

– Ҳа, эсимда, – дейман. – Лекин “ҳа” деган овозингизни эшитмагунча мен ҳам чақираверардим.

– Айтганча, нега мени ўртоқларим билан ўйнашимга қўймасдинг. Ҳар сафар имконини қилиб, мени уйда қолишимга мажбур қилардинг. Қандай қилиб бунинг уддасидан чиққансан-а?

– Сиз кетсангиз, мен зерикиб қолардим. Ўртоқларингиз сизни чақириб келишганида ойимга секин шивирлаб “ойи акамни жўнатманг, улар ҳозир чўмилгани анҳорга боришади” дердим. Шундан кейин улар сизни уйда қолдирарди. Мен эса кейин сиз билан мазза қилиб ўйнардим.

Бу сўзларимдан сўнг акам унга бўлган меҳримни ҳис этгандай бўлиб, мени бағрига босади. Шу лаҳзада кўнглим тоғдек кўтарилиб, мен ҳам акамнинг меҳрини туяман.

Ҳар гал қишлоқ томон йўл олганимда болаликда ўтган кўчаларни, жондан азиз акамнинг меҳрини соғиниб бораман…

 

Майна ҲАСАНОВА

Яна ўқинг:  “Кечмагай мард дўстидан...”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: