Ҳар бир истеъдод – эътиборда

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг санъатшунослик факультети магистратура босқичида сабоқ олаётган бир гуруҳ талабалар яқинда “Нигоҳ” ижодий гуруҳини ташкил этди. Бу хайрли ишдан кўзланган асосий мақсад имконияти чекланган болаларнинг истеъдодини қўллаб-қувватлаш, болалар қалбида ўз-ўзига бўлган ишончнинг ортишига туртки бериш ҳамда истеъдодларни муносиб рағбатлантиришдан иборатдир.

Кичкинтойларнинг адабий-бадиий безакли “Ғунча” журнали билан ҳамкорликда ўтказган “Бирга чизамиз” тадбири гуруҳ ёшларининг илк иши – биринчи қадами бўлди. Машғулот Ўзбекистон Қуролли Кучлари Давлат музейи залида бўлиб ўтди. Унда институт талабалари, устозлар, “Келажак овози” ва “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми жамғармаси” вакиллари ҳамда 171-мактаб ўқувчилари қатнашдилар.

Тадбир сўнггида иштирокчиларга ҳомий ташкилотлар томонидан совғалар ҳамда “Ғунча” журнали ва “Нигоҳ” ижодий гуруҳининг диплом ва сертификатлари топширилди.

Заҳро ҲАСАНОВА

Яна ўқинг:  Rivoyatchi bobo

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: