“ТАШАББУС – 2013” муносиблар тақдирланди

Ўзбекистон Савдо саноат палатаси, Ўзбекистон Фермерлар уюшмаси, республика ҳунармандларининг “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда яна бир қанча тегишли вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ташкил этилган анъанавий “Ташаббус” кўрик-танловининг бу йилги республика босқичи ҳам ўз ниҳоясига етди. Кўрик-танловнинг республика босқичида вилоят босқичи ғолиблари иштирок этди.

Кўтаринки руҳда ўтган танловда “Навоий файз мебель” корхонаси, “Rubber trast”, “Lest story torg”, “Жондор чашмаси”, “Evroasia karpet” каби ишлаб чиқариш корхоналари, шунингдек, илғор фермер хўжаликлари, ҳунармандлар ўзларининг энг сара маҳсулотлари билан иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг 2012 йил 22 октябр­даги “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эса бу борада дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Айни пайтда фермерлик ҳаракати қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг асосий қисми етиштирилаётган 66 минг фермер хўжаликларини ўз ичига олади.

Танловда намойиш этилган миллий буюмлар, кулолчилик, мусиқа асбоблари, атлас, адрас, беқасам матолардан тикилган миллий либослар, халқ усталари томонидан тайёрланган бетакрор маҳсулотлар дилни қувонтиради.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У. Розуқулов сўзга чиқиб, танлов ғолибларини ва барча танлов иштирокчиларининг эришган ютуқлари ҳақида сўзлаб, уларнинг келгуси изланишларида улкан муваффақиятлар тилади.

Ғолиблар учун учта асосий – “Йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши фермери”, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишларида, шунингдек, “Йилнинг энг ёш тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши тадбиркор аёли”, “Йилнинг энг яхши инновацион лойиҳаси”, “Ёшлар учун энг кўп иш ўринларини ташкил этган тадбиркор”, “Энг яхши солиқ тўловчи” ҳамда “Менинг Ватаним – менинг фахрим” каби қўшимча номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.

“2013 йилнинг энг яхши тадбиркори” номинациясида Андижон вилоятидан “Rubber trast” хусусий корхонаси раҳбари Абдулҳошим Исмоилов, “2013 йилнинг энг яхши фермери” номинациясида Қорақалпоғистон Республикасидан Байрамқилич Дадебаев, “2013 йилнинг энг яхши ҳунарманди” номинацияси бўйича Бухоро вилоятидан Маҳфуза Салимовалар ғолиб деб топилдилар. Уларга Президент совғаси – “Spark” автомобиллари топширилди.

Иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган ғолибларга пул мукофотлари, қолган йўналишлар бўйича совриндорларга компьютер тўпламлари ва бошқа қимматбаҳо совғалар топширилди.

Марям АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  Ўзбекистон ва Халқаро атом энергияси агентлиги ўртасидаги ҳамкорлик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: