Умумтаълим мактабларнинг бир қатор фанларига ўзгартиришлар киритилади

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида таълим сифати ва самарадорлигини юксалтиришга оид амалий ишлар ва истиқболдаги устувор вазифаларга бағишланган матбуот анжуманида ўшбу мавзу хусусида тўхталди.

Олис аҳоли пунктларида яшовчи мактаб ёшидаги болаларнинг сифатли умумий ўрта таълим олишини таъминлаш мақсадида тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори асосида умумтаълим масканларининг филиаллари ташкил этилиб, уларда ўқувчилар сони 100 нафаргача бўлади. Бошқа умумтаълим масканларига яқинлиги ҳамда моддий-техник базасидан келиб чиқиб, ўқувчилар сони 180 нафаргача бўлган умумтаълим муассасалари ҳам филиалларга айлантирилиши мумкин. Тегишли майдонга эга бўлган мактаблар синфларида ўқувчилар таркиби 35 нафардан ортиб кетишига йўл қўйилмайди. Синф ўқувчиларини муайян фанлар бўйича бўлиб ўқитиш юзасидан ҳам тегишли нормалар белгиланди. Болаларнинг интеллектуал ривожланиш жараёнини ҳисобга олиб, уларни 6-7 ёшдан мактабга қабул қилиш меъёрларига ҳам аниқликлар киритилди.        

Мажбурий таълим тизими учун (9+3 асосидаги) 18 умумтаълим фанидан давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилди. Мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш мақсадида жисмоний тарбия фанидан давлат таълим стандартларига шахматни ўрганиш талаблари сингдирилди. Ўқув режаси ҳам янада такомиллаштирилиб, “Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари” фани “Информатика ва ахборот технологиялари” деб ўзгартирилди. Ўқувчиларни касб-ҳунарни тўғри танлашга йўналтириш мақсадида “Меҳнат таълими” фани “Технология” фани деб ўзгартирилди ва бугунги кун талабидан келиб чиқиб, кўп тармоқли йўналишларга асосланган ҳолда қайта ишланди.

 

Н.НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  Хушхабар рақамлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: