Одамнинг биологик салоҳияти 500 ёшгача яшаш имконини бериши аниқланди

Одамнинг биологик салоҳияти 500 ёшгача яшаш имкониятини беради. Бу ҳақда Google корпорациясининг венчурли инвестиция бўлими – Google Ventures президенти Билл Мэрис айтиб ўтди, деб ёзади Bloomberg.

“Фикримча, тиббиётдаги муваффақиятлар ва биомеханика тараққиёти инсонга 500 йилгача яшаш имкониятини беради”, – деди Мэрис.

Унинг айтишича, айни пайтда Google генетика ва турли касалликлар диагностикаси соҳасидаги тадқиқотлар билан шуғулланадиган стартап компанияларга инвестиция ажратмоқда. “Биз ҳаётни тадқиқ қилиш соҳасида энг катта журъат талаб қилинадиган режаларни амалга ошириш имконини берадиган қуролларга эгамиз”, — дея таъкидлади у.

Билл Мэрис нейробиология соҳасида ўқиган. Сўнгги пайтларда у инсон ҳаёти муддатини узайтириш бўйича лойиҳалар устида ишламоқда. Google’нинг айни пайтдаги ғояси шундан иборатки, замонавий одам тўғри турмуш тарзи олиб бориш орқали 120 ёшгача яшаши мумкин. Бироқ шундан кейин унга янги авлод машиналари томонидан ўз ҳаётини деярли чексиз муддатгача узайтириш учун кўмак талаб этилади.

 

 Манба: sof.uz

 

Яна ўқинг:  Оёқларнинг калта ва узунлигини қандай даволаш мумкин?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: