Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Вақтни алдаб бахтга эришиб бўлмайди

20.04.2017
15 марта ўқилди
Вақтни алдаб бахтга эришиб бўлмайди

Бугунги кунда ўсмирлар ўртасида эрта турмуш қуриш, қизларни вояга етмасдан узатиш қандай салбий оқибатларга олиб келиши бўйича аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шунга қарамай, бундай салбий одатлар ҳамон давом этмоқда.

Аслини олганда, вояга етмаган ўсмир бола ҳисобланади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунида “Бола деб – ўн саккиз ёшга тўлгунга (вояга етгунга) қадар бўлган шахс (шахслар)га айтилади”, дея келтирилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра ер юзидаги мамлакатларда 18 ёшгача бўлган ҳомиладорлик ва туғруқлар оқибатида ҳар йили миллионлаб гўдаклар ва оналар ўлими ҳолатлари қайд этилади. Илмий хулосалар шуни кўрсатмоқдаки, 18 ёшгача қизларнинг жисмоний ва жинсий ривожланишини якунланган деб бўлмайди ва бу жараёнда асосий эътибор эрта никоҳ ва туғруқларнинг олдини олишга қаратилган бўлиши лозим.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра туғиш учун мувофиқ ёш 20 ёшдан кейинги давр ҳисобланади. Бу пайтда ҳомиладорликни асоратсиз ўтиши ва соғлом фарзандни дунёга келтириш учун қизлар организми тайёр бўлади.

18 ёшгача ҳомиладорлик давридаги асоратлар 20-30 ёш оралиғига нисбатан 2 баробар кўпроқ учрайди. Шунингдек, бу ёшда оналар ўлими ҳолатлари 5 баробар, гўдаклар ўлими кўрсаткичлари эса 2 баробарга кўплиги аниқланган.

Ҳомиладорлик даврининг асоратли ўтиши қуйидаги ҳолатларда кузатилади. Шишлар, қон босимининг кўтарилиши, муддатдан олдинги туғруқларнинг кузатилиши, ҳомиланинг етилмай туғилиши, кам вазнли ҳомиланинг дунёга келиши, туғруқдан кейинги қон кетишлар, ички касалликларнинг авж олиши каби асоратларга сабаб бўлади.

Теглар:#2017/16

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Скрининг текширувлари орқали аниқлаб бўлмайдиган ортопедик касалликлар қандай даволанади?Табобат

Скрининг текширувлари орқали аниқлаб бўлмайдиган ортопедик касалликлар қандай даволанади?

Ҳомиладорлик давридаги скрининг текширувлари болаларнинг соғлом туғилиши, улардаги нуқсонларни эрта аниқлаб, бартараф этиш, ўғил-қизлар орасидаги ногиронлик кўрсаткичларини кескин

29.04.2022271
Руҳиятни кўтармай туриб дардни даволаб бўлмайдиТиббий сабоқлар

Руҳиятни кўтармай туриб дардни даволаб бўлмайди

Шифокор. Бу сўз замирида бир олам маъно мужассам. Чунки угина инсониятнинг энг бебеҳо бойлиги – саломатлигига масъул ҳисобланади. Касални даволашда эса аввало хасталанган инсонни т

18.11.2020196
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.2022298
“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?Жамият

“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?

Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и

05.04.2021266