Пенсионерлар учун янги қулайлик
Бюджетдан ташқари пенсия фонди нафақахўрлар ва ижтимоий тўловлар тўланувчи кишилар учун янги интерфаол хизматни йўлга қўйди. Эндиликда пенсионерлар ва ижтимоий нафақа олувчи кишилар пенсия ҳажми ҳамда унинг тўланиш муддати ҳақида реал вақт режимида SMS-сўров орқали маълумот олиш имконига эга. Бунинг учун 10711 рақамига пенсионер ёки ижтимоий нафақахўр пенсия гувоҳномасидаги шахсий ҳисоб рақамини SMS-сўров орқали юбориши лозим.