XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2013-13)

Пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида 26 март куни Ўзбекистон — Уммон Султонлиги Ишбилармонлар кенгашининг иккинчи мажлиси ва икки мамлакат ишбилармон доираларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Бонн шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси ва Бош консуллиги томонидан “Германия – Ўзбекистон” дўстлик жамияти билан ҳамкорликда Наврўз байрамига бағишланган маданий-ахборот кечаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Тадқиқот маркази томонидан “Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарлик масалаларини такомиллаштириш” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Унда Олий суд судьялари, Бош прокуратура, Адлия ва Ички ишлар вазирликлари, Давлат солиқ ва божхона қўмиталари ҳамда бошқа идора ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўз ишини якунлади. Унда вилоятдаги 98 та корхона ва ташкилот 387 та бўш иш ўрни билан қатнашди.

Яна ўқинг:  Ўзбекистонда йилига мингдан зиёд мураккаб кардиохирургик амалиётлар ўтказилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: