КУЛГУ ШИФО (2013-12)
– Хотин, пул чўнтагимда турибди, қанча керак бўлса олиб ишлатавер.
Хотини пулни олиб:
– Пулни олдим, яна шунча керак.
* * *
– Қизиқ, жуда ажойиб ресторан экан, овқатлари ҳам мазали. Нега шундай яхши даргоҳга «Қароқчилар» деб ном беришган экан-а?
– Ҳозир еган овқатингизнинг пулини ҳисоблаб беришганда биласиз.
* * *
Бокс. Танаффус пайти:
– Рақибингни боплаб қўрқитдинг-да!
– Йўғ-е, қанақасига?
– У сени уриб ўлдириб қўйдим, деб ўйлади.
* * *
Ҳеч қачон югурувчи спортчилар билан муштлашмаслик керак. Сен кучли бўлсанг, у қочиб кетади, бари бир етолмайсан. У кучли бўлса, бари бир қочиб қутулолмайсан, етиб олаверади.