БАҲОР КЕЛДИ

Субҳидамнинг сабосидан энтикар дил,

Дил изҳорин айлар тонгда эрка булбул,

Адирларнинг қучоғини тўлдирар гул,

Юртимизга соғинтириб баҳор келди,

Дилларга хуш ёқар илиқ наҳор келди!

Оппоқ ҳарир либос кийди ўрик, бодом,

Кетмонини елкалади боғбон бобом,

Борлиқни хуш ялпиз ҳиди тутди бу дам,

Юртимизга соғинтириб баҳор келди,

Дилларга хуш ёқар илиқ наҳор келди!

Мудроқ замин кўзларидан уйқу қочди,

Сой кўзгуси — мажнунтоллар чирой очди,

Бодраб чиққан гул-чечаклар ифор сочди,

Юртимизга соғинтириб баҳор келди,

Дилларга хуш ёқар илиқ наҳор келди!

Кўкламойим, кўркам қилган кошонангдан,

Ўргилайин бинафшангдан, нишонангдан,

Қалдирғочим, кел бир ўпай пешонангдан,

Юртимизга соғинтириб баҳор келди,

Дилларга хуш ёқар илиқ наҳор келди!

Феруза ЖАЛИЛОВА

Яна ўқинг:  Ҳақиқат излаб…

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: