Кўкатли ғилминди
Зарур маҳсулотлар: 3 стакан ун, 2 ош қошиқ сариёғ, туз, сув, 400 гр. пишлоқ, 200 гр. исмалоқ, жағ-жағ, 150 гр. творог ва ўсимлик ёғи.
Тайёрланиши: ун, туз, сув ва сариёғ солиб, ўртача юмшоқ хамир қорилади. Кўкатлар яхшилаб ювилиб, майдалаб тўғралади. Пишлоқ гўшт майдалагичдан чиқарилади. Алоҳида идишга кўкатлар, пишлоқ, творог ва туз солиб, аралаштирилади. Сўнг ундан коптокчалар ясалади.
Тинган хамир қалин тасма шаклида зувалачаларга бўлиб чиқилади. Ҳар бир зувалача ёйилиб, ичига тайёр аралашма солинади ва яна зувалача қилиб беркитилади. Сўнг хамир 2 диаметр қалинликда ёйилиб, товада қизартириб пиширилади. Тайёр бўлган кўкатли ғилминдини дастурхонга тортишдан олдин хоҳишингизга қараб, безатишингиз мумкин.
БЕГОЙИМ