Кичкинтойлар учун гиламчалар

Оналар уй ишларидан ташқари фарзанд тарбиясига ҳам алоҳида вақт ажратиши лозим. Шундай пайтлар бўладики, у гўдагини бехавотир, ўзи овуниб, ўйнашини истайди.

Ахир ҳар қандай кундалик юмушдан, болажон хавфсизлиги ва соғлиги биринчи ўринда туради. Шундай эмасми?

Кичкинтойлар учун мўлжалланган ривожлантирувчи гиламчалар уларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, боланинг ривожланишида муҳим ўрин тутади. Мазкур гиламчалар оддий шаклларда ишлаб чиқилган бўлиб, юмшоқ, табиий матодан тайёрланганлиги билан аҳамиятлидир. Айниқса, ёрқин рангли ушбу маҳсулот болажонларга яхши кайфият бағишлайди.

Юмшоқ, ривожлантирувчи гиламчалар ўлчами билан бир-биридан фарқланади. Бири сайр учун мосланган бўлса, бошқаси – уйда ўйнаш учун мўлжалланган. Унинг кичик ўлчамлиси эса оилавий саёҳат пайтида жуда қулай ҳисобланади. “Учар” гиламча билан турли саёҳатларга отланиш болажонга мароқ бағишлайди.

Кичкинтой учун турли шакл ва ўлчамдаги қўшимча элементлари мавжуд гиламларни атрофи тўр билан ўралган, болажон ўйнаши учун мўлжалланган мослама сифатида ишлатса ҳам бўлади. Юқоридан илиб қўйилган ўйинчоқлар тўла ҳалқа эса болани фаол ҳаракатланиши учун яхши имконият яратади.

Гиламчани кир ювиш машинасида тозалаш имконияти мавжуд бўлса, айни муддао. Ҳалқага илинган ўйинчоқлар ва хавфсиз кўзгу ҳам ечиб олишга қулай бўлиши керак. Уларни тез-тез тозалаб туриш бола соғлиги учун жуда муҳим. Гиламча доим ёрқин, чиройли ва тоза бўлиши шарт.

Унга илиб қўйиладиган ўйинчоқлар сони қанча кўп бўлса, шунча яхши. Чунки, бола узоқ вақт улар билан овунади, диққатини турли шаклларни кузатишга қаратади. Оламнинг турфа ранглар ва шакллардан иборат эканлигини ўзича кашф этади. Ўйинчоқлар орасида шақилдоқ, ҳар хил матнлар, турли шакллар расми туширилганлари ҳам бўлиши керак. Чунки, шақилдоқ ва суратлар боланинг кўриш ва эшитиш қобилиятини ривожлантиради.

 

ГИЛАМЧА МАТОСИГА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛИНГ!

Мато ушлаб кўрилганда ёқимли бўлиши керак. Боланинг нозик териси майин матога тегиб туришини ҳисобга олсак, гиламчани танлашда унинг майинлиги билан бир қаторда, таркибига ҳам эътибор қаратиш зарур.

 

КЕРАКЛИ ТАВСИЯЛАР

Боланинг ушлашига осон бўлиши учун тешик кулчага ўхшаш ўйинчоқларлардан бир қанчасини ҳалқага илиб қўйинг. Айниқса, овунчоқларнинг резинали тури тиш чиқиш жараёнида кичкинтой учун жуда фойдалидир. Ўйинчоқнинг жуда қаттиқ турини танлаш фарзандингизнинг тишларига салбий таъсир кўрсатишини унутманг. Асосийси улар ювишга қулай бўлсин. Шунингдек, ривожлантирувчи ўйинчоқлар болани эшитиш ва атрофга бўлган барча қизиқишларини ривожлантиришда асосий восита саналади. Хавфсиз кўзгучалар кичкинтойнинг ўзини танишига ёрдам беради. Қулай ёстиқча эса болакайнинг бемалол ҳаракатланиши ва ўйинчоқларни ўзи истагандек ушлаб кўриши учун имконият яратади.

Яна ўқинг:  “Май” салати

 

Хуршида ТОЛИБ қизи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: