BILASIZMI? (2013-11)

Япония илмий-саноат технологиялари агентлиги нейлон толасига юпқа сенсорли датчик (қабул қилувчи ва узатувчи қурилма) ўрнатишга муваффақ бўлди. Айни вақтда бундай махсус толадан мато ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилди.

Агентлик вакилларининг сўзларига кўра, бундай матонинг қалинлиги атиги бир микрометрни ташкил этади. Ундан, айниқса, шифохоналарда кенг фойдаланиш мумкин. Бундай қурилма бемор саломатлигини бевосита кузатишда жуда қўл келади.

***

Яна кунчиқар мамлакати олимлари томонидан тишни ташқи таъсирдан ҳимоя қиладиган юпқа парда яратилди. “Медиcал хпресс” нашрининг ёзишича, тишга кийдириладиган мазкур восита кариесни бартараф этиш ва сезувчанликни камайтириш хусусиятига эга.

У гидроксиапатит – тишнинг суяк тўқимаси ва қаттиқ тўқималарининг асосий минералидан тайёрланган ультраэгилувчан чидамли материалдан иборат. Эксперт­ларнинг таъкидлашича, стоматология соҳасида оламшумул янгилик бўладиган мазкур восита шикастланган эмалларни қайта тиклайдиган ва тишларни муҳофаза қиладиган дунёдаги биринчи эгилувчан апатит пардадир.

Япониянинг Кинки университети вакиллари томонидан ишлаб чиқилган ушбу парда тишга кийдирилганда, у кўринмас тусга киради. Пардани ҳатто жуда ёруғ чироқ остида ҳам кўриш мушкул. Хабарларга кўра, пардада кичик тешикчалар бўлиб, улар сўлак чиқариш ва ҳаво кириши учун мўлжалланган. Мазкур кашфиётни яна бир неча йилдан сўнг амалиётга жорий этиш мўлжалланмоқда.

Яна ўқинг:  Нидерландиялик олимлар ҳаводан спирт олиш йўлини топди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: