КУЛГУ ШИФО (2013-11)
– Салом, дўстим. Ўтган ҳафта мендан олган соябонни олиб кетай деб киргандим.
– Афсус, оғайни. Уни бир ошнам сўраб олувди. Сенга жудаям зарурми-ди?
– Менга-ку, унча зарур эмас-а, лекин соябонни менга берган йигит сўраяпти – дебди.
* * *
– Дўхтир, менинг қаеримдир ёмон оғрияпти-да.
– Бўпти. Мен ҳам ҳозир сизга қанақадир дори ёзиб бераман.
* * *
Бемор шифокорга бориб дебди:
– Дўхтир, мен грипп юқтириб олдим. Нима қилай? – дебди.
– Мендан узоқроқ ўтиринг, – дебди шифокор.
* * *
– Дўхтир, – деди кулимсираганча Насриддин Афанди, – нимага менга тилингизни чиқаринг, дедингиз-у, ўзингиз эса текшириб кўрмадингиз?
– Рецепт ёзиб бергунимча бир зум жим туришингизни хоҳлагандим, – деди шифокор жиддий ҳолатда.