Sport xabarlari (2014/32)

ТЕННИС. Мамлакатимизнинг маҳоратли теннисчиларидан бири Фаррух Дўстов Канаданинг Ванкувер шаҳрида ўтган “Челенжер” туркумига кирувчи халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этиб, финалга қадар етиб борди.

У турнирда мезбон теннисчи Райан Уильямсни 6:0, 3:6, 6:4, италиялик Андреа Колларинини 6:2, 6:2, АҚШ вакили Остин Крайчекни 4:6, 6:1, 6:0 ва буюк британиялик Жеймс Вардани 7:6, 6:3 ҳисобида енгди. Финалда эса кипрлик Маркус Багдатис билан бўлиб ўтган қизғин баҳсда 6:7, 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

ТАЭКВОНДО. Рим шаҳрида 43 давлатдан келган 500 нафардан зиёд спортчи иштирокида ўтказилган анъанавий таэквондо бўйича жаҳон чемпионатида мамлакатимиз вакиллари муносиб иштирок этди.

Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Артём Ли комплекс машқ бажариш бўйича олтин, яккама-якка баҳсларда кумуш медални қўлга киритган бўлса, Бахтиёр Одилов вазни 80 килограммгача бўлган спортчилар ўртасида иккинчи ўринни эгаллади. Умидли ёш таэквондочиларимиздан Жаҳонгир Рашидов ва Диёр Шавкатов бронза медаль билан тақдирланди.

Яна ўқинг:  XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2014/32)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: