ЎзДЖТУ талабалари “Битирувчилар ярмаркаси” ҳафталигида 600 дан зиёд шартномалар имзолашга эришди

Жорий йилнинг 21-24 февраль кунлари Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2016-2017 ўқув йилида университетни битираётган бакалавриат ва магистратура талабалари учун “Битирувчилар ярмаркаси” ҳафталиги ўтказилди.

Ярмаркадан кўзланган асосий мақсад битирувчилар бандлигини таъминлаш, уларнинг келгусидаги иш жойларини танлашларига кўмаклашиш, бўлажак кадрларни иш берувчилар билан таништириш ҳисобланади. Ярмаркада кўплаб корхона ва ташкилотлар бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.

Тадбирнинг очилиши муносабати билан университет фаоллар залида ўтказилган йиғилишда университет раҳбарияти ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар вакиллари ишга қабул қилиш жараёнининг асосий талаблари ҳамда сўзлаган бўлса, университет талабалари ўзларининг тил билиш қобилиятларини намойиш этдилар.

Ҳафталик режасига кўра, ярмаркада 21 февралда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти; 22 февралда Қашқадарё, Сурхондарё вилояти; 23 февралда Андижон, Фарғона, Наманган, Самарқанд, Хоразм, Қорақалпоғистон Республикаси; 24 феврал куни Бухоро, Навоий, Жиззах, Сирдарё вилоятлари корхона ва ташкилот, таълим муассасалари вакиллари иштирок этишди.

Ярмарка давомида битирувчи курс талабалари таклиф этилган бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумотлар олиш билан бирга, 600 дан зиёд шартномалар имзолашга эришилди.

 

Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ахборот хизмати

Яна ўқинг:  Истиқболли лойиҳа

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: