Миллий ахборот макони

унда мустақил босма оммавий ахборот воситаларининг ўрни жуда муҳим

Пойтахтимизда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси билан ҳамкорликда “Оммавий ахборот воситаларининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши – миллий ахборот маконининг жадал ривожланиши кафолати” мавзусида семинар ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси вакиллари, марказий ва ҳудудий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад оммавий ахборот воситаларининг иқтисодий мустақиллиги ва молиявий барқарорлигини таъминлаш, мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агент­ликлари моддий-техник базасини модернизациялаш борасида давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини таништиришдан иборатдир.

Семинар давомида аҳолини давлат ҳокимияти органлари фаолияти, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлашдаги иштироки ҳақида хабардор қилиш жараёнларига оид масалалар ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг мамлакатимиз медиа соҳаси вакилларининг ижтимоий фаоллигини оширишдаги роли муҳокама этилди.

Шунингдек, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қатор ҳудудий таҳририятлар моддий-техник базасини мус­таҳкамлаш ва таҳририятлар ходимлари иш шароитларини яхшилаш, уларнинг самарали меҳнатларини рағбатлантириш мақсадида олиб борилган турли лойиҳалар ҳақида сўз юритилди.

Тадбир сўнггида ташкил этилган лойиҳалар асосида семинарда 24 та ҳудудий босма ОАВ таҳририятларига техник воситаларни олиш учун сертификатлар топширилди.

М. ҲАСАНОВА,

“Соғлом авлод” мухбири

Яна ўқинг:  582 минг нафар ўқувчилар иштирокидаги шахмат чемпионати бошланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: