Гўзал сочлар сири

Барчага маълумки, ҳинд аёллари сочининг узунлиги, соғломлиги ва гўзаллиги билан доимо жаҳон халқлари диққат эътиборида бўлиб келган. Сочларингиз гўзал ва соғлом бўлиши учун бу борада улар томонидан берилган тавсиялар билан таништирамиз.

  

Совуқ сув

Сочларингизни ювиб бўлгач, уларни бироз совуқ сув билан чайинг. Бу бош терисидаги қон айланишини яхшилайди. Шу сабаб сочлар тез ўсади, уларнинг тўкилиши камайиб, жилоланиб туради. Сочларингиз учун ниқоб ва кондиционердан фойдаланиб бўлгач ҳам ушбу муолажани бажаришингиз мумкин..

 

Алоэ

Алоэнинг фойдали хусусиятлари ҳақида жуда кўп эшитганмиз. Ундан сочни парваришлашда ҳам фойдаланиш мумкин. Ниқоб тайёрлаш учун алоэ баргларини кесиб яхшилаб аралаштирилиб, шарбати сиқиб олинади. Шарбатни яхшилаб ювилган бош териси ва соч илдизига суриш мумкин. Муолажа давомийлиги 2 соатдан кам бўлмаган муддатга мўлжалланган.

 

Олма сиркаси

Бир ойда икки марта олма сиркаси аралаштирилган сувда сочларингизни чайиб туринг. У соч илдизини мустаҳкамлайди ҳамда унинг ўсишига замин яратади.

 

Тухум оқи

Сочлар протеин билан озиқланади. Бу каби ниқобни тайёрлаш учун хона ҳароратида турган 2 дона тухум оқи керак бўлади. Уни соч илдизига суртамиз. Тухум оқининг таъсир хусусияти ошиши учун ниқоб сурилгач сочларни ўраб қўйишингиз мумкин.

 

Эфир мойи

Соч учун бодом, лаванда, розмарин ва кунжут мойи жуда фойдалидир. У соч фолликулаларининг соғломлаштиради ҳамда кўпгина фойдали хусусиятларга эгалиги билан аҳамиятлидир.

 

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Нонушта учун

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: