Қиймали қуймоқ

Керакли маҳсулотлар: 2та тухум, 1 ош қошиқ шакар, 1, 5 стакан ун, 2, 5 стакан сут, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи, туз, салат барги, майонез.

Тайёрланиши: тухум ва шакар яхшилаб кўпиртирилади. Сўнгра сут, ун, охирида эса туз ва ёғни қўшиб аралаштирилади.

Тайёр бўлган суюқлик қопқоғида тешиги бор бирор идишга қуйилади. Шундан сўнг қизиб турган товага ушбу суюқлик ёрдамида ингичка бўлмаган катаклар чизиб чиқилади. Товадаги масаллиқнинг бир томони қизаргач, уни эҳтиёткорлик билан айлантириб, иккинчи томони ҳам пишириб олинади.

Тайёр бўлган қуймоққа салат барги қўйилиб, таъбга кўра майонез ва қайла солинади. Сўнгра ўрама шаклида ўралиб, тановул қилинади.

Ёқимли иштаҳа!

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Ёшлик элексирлари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: